“Limonta Sport” компанияси водийда мини-футбол майдонлари барпо этмоқда

2017 йилнинг сўнгида Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа билан расмий учрашув ўтказган эди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган ҳамда ОФК томонидан Ўзбекистонда болалар учун мўлжалланган сунъий қопламали мини-футбол майдончалари барпо этилиш учун маблағ ажратилишига келишилган эди.

Ушбу келишувга асосан Осиё футбол конфедерацияси томонидан бир қатор қурилиш компаниялари ўртасида махсус тендер ўтказилди. Тендерда спорт иншоотларини барпо қилиш бўйича катта тажрибага эга бўлган Италиянинг “Limonta Sport” компанияси ғолиб чиқди.

“Limonta Sport” компанияси мутахассислари юртимизга ташриф буюриб, Андижон ва Қўқон шаҳрида қурилиш ишларини бошлаб юбордилар. Тез орада Фарғона водийси болалар футболи учун мўлжалланган 2та ажойиб футбол майдончасига эга бўлади.

Saytning oxirgi yangilanishi:
17.08.2019 | 15:55
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169