Жанубий Кореяда Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти билан учрашув

18-24 июль кунлари Жанубий Кореяда таэквондо WTF бўйича «Korea Open» рейтинг мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу биринчиликда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 30 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Бугун мусобақа олдидан бир қанча расмий тадбирлар бўлиб ўтди. Унда Лазиз Ҳасанов бошчилигидаги Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарияти Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чжонвон билан учрашиб, бир қатор муҳим масалалар юзасидан музокаралар ўтказди. Унда томонлар жумладан, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларига ўзбекистонлик таэквондочиларнинг кўраётган тайёргарлиги ва яна бир қатор масалалар бўйича ўзаро фикр алмашишди. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси вакиллари Чо Чжонвонни 22-23 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Элчи кубоги» мусобақасига таклиф этишди.

Эртага старт оладиган турнирда биринчи ўринни қўлга киритган спортчи 20 рейтинг очкосига эга бўлади. Иккинчи ва учинчи ўринни қўлга киритган спортчилар эса мос равишда 12 ва 8 очкони ўз ҳисобларига қўшиб қўйишади.

Saytning oxirgi yangilanishi:
20.07.2019 | 18:54
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169