Ўзбек полвони 20 йил деганда эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли мусобақанинг эркин кураш бўйича баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жамшид Маруфов финалгача етиб бориб, олтин медални қўлга киритганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Эътиборлиси, ўзбекистонлик ўсмир эркин курашчилар сўнгги маротаба 1998 йилги жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритишганди. Ўшанда ёш Дилшод Мансуров тенгдошлари орасида жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлганди. Ортда қолган 20 йил давомида юртимиздан юнон-рум курашидан ўсмирлар ўртасида, шунингдек, эркин кураш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионлари етишиб чиқди. Аммо эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги дунё биринчилигида олтин медални нақд 20 йил кутгандик.

Бу сафар ҳамюртимиз Жамшид Маруфов бизга узоқ кутилган олтин медалини тақдим этди ва жаҳон чемпионлигига эришди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу тарихий ғалаба билан мамлакат спорт курашлари ассоциацияси, спортчимиз ва уни тарбиялаган мураббийларини муборакбод этади.

Saytning oxirgi yangilanishi:
12.11.2019 | 21:44
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169