O‘zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirining o‘rinbosari Sharifjon Fuzailovich Mo'mindjanov

1961 йил 26 февралда Тошкент шаҳрида туғилган.

Миллати ўзбек.

Маълумоти олий.


     1999 йили Тошкент автомобиль ва йўллари институтини ҳамда 2004 йили Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

Ш.Ф.Мўминджанов 1977-1989 йиллар давомида 23-Қурилиш трестининг 37-кўчма механизациялашган колоннаси 1-разрядли слесари, Олмазор тумани ободонлаштириш бошқармаси ишчиси, 6-Қурилиш трестининг 127-кўчма механизациялашган колонна ишчиси, 4-автобус парки ишчиси, 1990-1991 йилларда “Узэнергопром” корхонаси транспорт участкаси механиги бўлиб ишлаган.

      1991 йилдан ДОСААФ (Армия, авиация ва флотга кўмаклашувчи кўнгиллилар жамияти) Тошкент вилояти спорт техника клуби ўқитувчиси, 1992 йилдан Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти «Умид» номидаги болалар ва ўсмирлар спорт бирлашмаси ўқитувчиси, бирлашма директорининг муовини сифатида фаолият олиб борган.

     1996 йилдан Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Тошкент шаҳар кенгашининг Чилонзор тумани спорт техника клуби бошлиғи бўлиб ишлаган.

     2001 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раисининг спорт бўйича ўринбосари - Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директори бўлиб ишлаб келган.

     Ш.Ф.Мўминджанов меҳнат фаолияти давомида ўзини малакали, масъулиятли, ташкилотчи ҳамда Ўзбекистон Республикасида спортнинг техник ва амалий турлари ривожига катта ҳисса қўшган ходим сифатида кўрсатди. Унинг бевосита иштирокида мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги  Республика техник ва амалий спорт турлари маркази Халқаро Триатлон уюшмаси (ITU), Халқаро биатлон уюшмаси, Халқаро аэронавтика уюшмаси, Халқаро кема моделчилар федерацияси ва Осиё триатлон конфедерациясининг тўлақонли аъзосига айланди. Бу эса, ўз навбатида, ўзбек спортчиларига халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда иштирок этиш учун кенг имкониятлар яратди. 2011 йилда Триатлоннинг Осиё конфедерацияси ижро қўмитаси аъзоси ва 2012 йилда Биатлончилар Осиё иттифоқи вице-президенти этиб сайланди.

     Шарифжон Фузаилович Республикамизда ўтказиб келинаётган уч босқичли “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт мусобақаларининг рамзий машъаласининг муаллифи экани эътиборга лойиқ.

Saytning oxirgi yangilanishi:
23.10.2019 | 16:23
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169