Ўзбекистонлик бодибилдинг ва фитнес усталари Европада ўзини кўрсатди

Литвада бўлиб ўтган бодибилдинг ва фитнес бўйича Европа очиқ чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари тўртта медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда мамлакатимиз бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг федерацияси хабар берди.

Бодибилдинг бўйича мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси катта мураббийси, республиканинг етти карра чемпиони Александр Сахаров эркаклар ўртасидаги баҳсларда мутлақ етакчига айланди. У ўтган йили жаҳон чемпионатида яккалик йўналишида кумуш, жуфтлик беллашувларида бронза медалларини қўлга киритганди.

Собиқ сузувчи, модель фитнес йўналишида уч карра жаҳон чемпиони Елена Лисицкая ҳам бу сафар ўзига билдирилган ишончни оқлаб, шоҳсупанинг энг юқори қисмидан жой олди. Эътиборлиси, иккинчи ўрин ҳам ҳамюртимиз Гулноза Ниязимбетовага насиб этди.

Аёллар ўртасидаги классик бодибилдинг мусобақаларида Людмила Богатирь кумуш медаль олди.

Saytning oxirgi yangilanishi:
25.05.2020 | 18:57
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169