Минтақада тенги йўқ мажмуа

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида замонавий, Марказий Осиёда муқобили йўқ “қорабайир” отлари миллий наслини кўпайтириш ва боқишга йўналтирилган мажмуанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мажмуа майдони яшил ҳудуд, микроиқлим тизими билан кўкаламзорлаштирилган. Беш гектардан ортиқ худудда 200та отга мўлжалланган отхона жониворларни сифатли парвариш қилиш учун зарур барча нарсалар билан жиҳозланган. Бу ерда замонавий талабларга жавоб берувчи ветеринария блоклари, чўмилиш хоналари, оғилхона мавжуд. Очиқ ва ёпиқ манежлар машғулотлар, миллий ва халқаро мусобақалар ўтказиш учун шай ҳолга келтирилган. Отларни юргизиш учун мўлжалланган махсус қумли ва сувли мослама мавжуд. Ёш отлар учун кенг қўра ҳам бор.
Байрамга тўпланган меҳмонлар 500 ўринга мўлжалланган трибунадан мусобақани томоша қилиб завқланишди. У ердан нафақат мусобақа майдонини бемалол кузатиш, балки “Қорабайир отчилик мажмуаси” унитар корхонаси ҳудудини ҳам кўздан кечириш мумкин.
Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг энг яхши конкурчилари бу спорт турига хос томошабоплик ва кескинликни намойиш этдилар. Томошабинлар чиқишлардан катта завқ олдилар, ҳар бир чавандозни қарсаклар билан қарши олдилар ва уларни қўллаб-қувватлаб турдилар.
Классик конкурда ёш спортчилардан бири Ўткир Исмоилов Рейс лақабли отда ғолиб бўлди.
Сакраш қуввати конкурида халқаро тоифадаги спорт устаси, от спорти фахрийси Ибрагим Юлдашев Лоу Ловерет лақабли отда ғалабага эришди.
Томошабинлар олқиши соврини спорт устаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси вице-президенти Бахром Газиевга насиб этди.
Ишонамизки, яқин орада бу жой нафақат мамлакат йилқичилари ва от спорти ишқибозлари, балки аукционлар, нуфузли мусобақалар, тармоқнинг тантанали тадбирлари, илмий тадқиқотлар, соҳанинг етакчи вакиллари билан учрашувларда иштирок этишга қизиқувчи инсонларни ҳам ўзига оҳанрабодек тортувчи масканга айланади.
Маросимга шунингдек, Халқаро от спорти федерацияси ветеринар делегати, от йўрттириш бўйича Россия терма жамоаси ветеринар шифокори Евгений Горовой, Халқаро от спорти федерацияси минтақавий гуруҳи раҳбари ўринбосари Рамин Шафии, шунингдек “Ashqan Equestrian Equipment” компанияси президенти Ашкан Хакикий ташриф буюришди.
Тантанали тадбир ажойиб концерт дастури, эстрада юлдузлари, халқ ансамбллари чиқишлари ва миллий рақслар намойишларига бой бўлди.

Saytning oxirgi yangilanishi:
09.08.2020 | 12:12
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169