Жаҳон чемпионатида 12та олтин медаль бизники

Март ойида Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Жит Кун До бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Бутунжаҳон ўйинлари, III халқаро тай ва шарқ яккакурашларида 57 давлат жамоалари иштирок этган бўлса, Жит Кун До бўйича беллашувларда 12 давлат – Авст­ралия, АҚШ, Бразилия, Буюк Британия, Ливан, Покистон, Таиланд, Туркия, Шри-Ланка, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистондан спортчилар қатнашди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини 13 нафар спортчимиз муносиб ҳимоя қилиб, 12 олтин, 1 кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида Ҳиндистондан сўнг иккинчи ўринни эгаллашди. Кучли учликдан Шри-Ланка термаси ҳам жой олди.
Ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда Зуҳур Мансуров, Абдусалом Аҳмедов, Шоҳжаҳон Исроилов, Бобоқанд Кароматов, Диёрбек Ботиров, Азизбек Ҳакимбоев, Фурқат Актамов олтин ва Самандар Муроджонов бронза медалини қўлга киритган бўлса, қизлар мусобақасида Зуҳра Турсунбоева, Нодирахон Қўчқорова, Латифа Раҳимова, Карина Ҳакимова биринчи, Гулшода Холиқулова эса иккинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, Латифа Раҳимова намунали чиқишда ҳам энг яхши натижа билан АҚШ, Ҳиндистон ва Шри-Ланкалик вакилларини доғда қолдирди ва терма жамоамиз ҳисобига 12-олтин медални қўшиб қўйди.
– Мусобақа жуда кўтаринки руҳда ўтди. Дунёнинг турли ҳудудларидан энг кучли спортчилар ташриф буюришди. Мазкур жаҳон чемпионатига терма жамоамиз билан астойдил тайёргарлик кўрган эдик. Бу ўз натижасини берди. Мусобақа давомида мен бир нарсага шахсан гувоҳ бўлдим: деярли барча рақиблар биздан қўрқишаётгани сезилиб турди. Беллашув олдидан уларнинг юзларида қўрқув ва ҳадик яққол селиб турди, – деди олтин медаль соҳиби Азизбек Ҳакимбоев.

Saytning oxirgi yangilanishi:
25.05.2020 | 18:57
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169