“ЁШЛАР КУНИ”ДА 1 064 ТА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикасида 30 июнь — “Ёшлар куни” муносабати билан ҳудудларда ёшларни спортга жалб этиш, уларни ҳам жисмоний ҳам маънавий соғлом этиб тарбиялаш ва оммавий спортни ривожлантириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг кўрсатмаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббусига асосан ушбу тадбирни муносиб ўтказиш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан бир қатор спорт тадбирлари ташкил этилди.

Жумладан, ҳудудларда спортнинг бадиий гимнастика, волейбол, футбол, мини футбол, стол теннис, шахмат-шашка, қўл жанги, енгил атлетика, сузиш, оғир атлетика каби турлари бўйича “Ёшлар куни” шиори остида кенг қамровли оммавий тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, республика миқёсида жами 1 064 оммавий спорт тадбирлари, фестиваллар ва давра суҳбатларида 290 605 нафар ёшлар (шундан 102 930 нафар қизлар), шунингдек, «Youth Day» шиори остида ташкил этилган 5 км.га югуриш марафонида жами 120 643 нафар ёшлар фаол қатнашди.

Қорақалпоғистон Республикасида жами 129 та оммавий спорт мусобақаларида 12 030 нафар ёшлар (шундан 3 821 нафари қизлар) иштирок этдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси туман (шаҳар)ларида волейбол, сузиш, стол теннис, шахмат, шашка, веломарафон, югуриш мусобақалари юқори савияда ташкил этилди.
«Youth Day» шиори остида ташкил этилган 5 км.га оммавий югуриш марафонида 2000 нафар ёшлар қатнашди.

Андижон вилоятида эса жами 200 та оммавий спорт мусобақаларида 11 460 нафар ёшлар (шундан 4 639 нафари қизлар) иштирок этди.
Асака, Булоқбоши, Жалақудуқ, Олтинкўл, Улуғнор, Балиқчи, Марҳамат туманларида спортнинг юнон-рум кураши, стол теннис, футбол, волейбол, шахмат ва шашка, тош кутариш турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, ушбу тадбирларга жами 3 370 нафар (шундан 1 880 нафари қизлар) дан зиёд ёшлар жалб этилди.

 

«Youth Day» шиори остида ташкил этилган 5 км.га оммавий югуриш марафонида 2 000 нафар ёшлар қатнашди.

Бухоро вилоятида жами 83 та оммавий спорт мусобақаларида жами 13 692нафар ёшлар (шундан 3 079 нафари қизлар) иштирок этдилар.

Вилоятда “Биз ёшлар доимо спорт билан” шиори остида спортнинг гандбол, стол тенниси, шахмат ва шашка спорт турлари оммавий спорт мусобақалари ўтказилди.

«Youth Day» шиори остида ташкил этилган 5 км.га оммавий югуриш марафонида 1 000 нафар ёшлар қатнашди.

 

Жиззах вилоятида ҳам спорт мусобақалари қизғин тус олди. Жами 62 та оммавий спорт мусобақалари, фестиваллар ва давра суҳбатларида жами 14 110 нафар ёшлар (шундан 3 628 нафари қизлар) иштирок этди.

Зарбдор туманида 26-30 июнь кунлари бокс бўйича Ҳалқаро очиқ турнирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва республикамизни барча вилоятларидан умдли ёш спортчилар иштирок этдилар.

«Youth Day» шиори остида ташкил этилган 5 км.га оммавий югуриш марафонида 2 000 нафар ёшлар қатнашди.
Қашқадарё вилоятида жами 127 та оммавий спорт мусобақалари, фестиваллар ва давра суҳбатларида жами 107 128 нафар ёшлар (шундан 42 500 нафари қизлар) иштирок этди.

«Youth Day» шиори остида республикамиз бўйлаб ташкил этилаётган югуриш марафони Қашқадарёда 25 июнь куни ўтказилди ва унда 65 103 нафар ёшлар қатнашди.

Навоий вилоятида жами 46 та оммавий спорт мусобақалари, фестиваллар ва давра суҳбатларида жами 7 416 нафар ёшлар (шундан 2 231 нафари қизлар) иштирок этдилар.

Вилоятнинг барча туман (шаҳар)лари марказларида Ёшлар кунига бағишлаб оммавий спорт ва ҳалқ миллий ўйинлари бўйича мусобақалари ташкил этилди.

«Youth Day» шиори остида тонгда ташкил этилган 5 км.га оммавий югуриш марафонида 3 000 нафар ёшлар қатнашди.
 

Наманган вилоятида жами 56 та оммавий спорт мусобақалари, фестиваллар ва давра суҳбатларида жами 12 251нафар ёшлар (шундан 3 754 нафари қизлар) иштирок этдилар.

Вилоятнинг барча ҳудудларида Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Ёшлар иттифоқи” вилоят кенгаши ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан хамкорликда “Биз эпчил ва чаққонмиз”, “Маҳалламиз теннисчилари” шиори остида стол тенниси, шахмат, шашка, енгил атлетика спорт турлари бўйича вилоят биринчилиги мусобақалари ташкил этилди. Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази” да ташкил этилди.

Самарқанд вилоятида жами 61 та оммавий спорт мусобақалари, фестиваллар ва давра суҳбатларида жами 14 460 нафар ёшлар (шундан 4871 нафари қизлар) фаол иштирок этдилар.

«Youth Day» шиори остида ташкил этилган 5 км.га оммавий югуриш марафонида3 000 нафардан зиёд ёшлар қатнашди.

Вилоятнинг 16 та туман (шаҳар)ларининг марказий истироҳат боғлари, аҳоли гавжум жойлари, спорт муассасаларида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида оммавий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

 

Сирдарё вилоятида жами 32 та оммавий спорт мусобақалари, фестиваллар ва давра суҳбатларида жами 3917 нафар ёшлар (шундан 1410 нафари қизлар) фаол иштирок этдилар.

«Youth Day» шиори остида ташкил этилган 5 км.га оммавий югуриш марафонида 1 940 нафардан зиёд ёшлар қатнашди.
Сурхондарё вилоятида жами 43 та оммавий спорт мусобақалари, фестиваллар ва давра суҳбатларида жами 10 562нафар ёшлар (шундан 3 928 нафари қизлар) фаол иштирок этдилар.

Барча туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари томонидан ташкил этилган мусобақаларда спортнинг 7 та тури бўйича 4 000 нафардан зиёд ёшлар ўзаро беллашдилар.

28 июнь куни «Youth Day» шиори остида ташкил этилган 5 км.га оммавий югуриш марафонида1 000 нафардан зиёд ёшлар қатнашди.
Тошкент вилоятида жами 68 та оммавий спорт мусобақалари, фестиваллар ва давра суҳбатларида жами 18 468 нафар ёшлар (шундан 6528 нафари қизлар) фаол иштирок этдилар.

«Youth Day» шиори остида ташкил этилган 5 км.га оммавий югуриш марафонида 4000 нафардан зиёд ёшлар қатнашди.

Хоразм вилоятида жами 43 та оммавий спорт мусобақалари, фестиваллар ва давра суҳбатларида жами 11 861нафар ёшлар (шундан 3364 нафари қизлар) иштирок этдилар.

 

Урганч шаҳрида "Касаба уюшмаси ва ёшлар" шиори остида "I ёш ходимлар спартакиадаси" ўтказилиб унда спортнинг баскетбол, стол тенниси, бадминтон, эстафетали югуриш хамда арқон тортиш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

«Youth Day» шиори остида ташкил этилган 5 км.га оммавий югуриш марафонида 1600 нафардан зиёд ёшлар қатнашди.
Фарғона вилоятида жами 55 та оммавий спорт мусобақалари, фестиваллар ва давра суҳбатларида жами 16 670 нафар ёшлар (шундан 5 460 нафари қизлар) иштирок этдилар.

«Youth Day» шиори остида ташкил этилган 5 км.га оммавий югуриш марафонида 3200 нафардан зиёд ёшлар қатнашди.

 

Тошкент шаҳрида жами 59 та оммавий спорт мусобақаларида жами 36 580 нафар ёшлар (шундан 11 837 нафари қизлар) иштирок этдилар.

«Youth Day» шиори остида ташкил этилган оммавий югуриш марафонида2 000 нафардан зиёд ёшлар қатнашди.

Тошкент шаҳар туман ҳокимликлари ва жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари томонидан марказий маданият ва истироҳат боғларида спортнинг югуриш, шахмат-шашка, стол тенниси, бадминтон, кураш, дзюдо ва бокс турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақаларда спортда юқори натижаларга эришган таниқли спортчилар иштирокида маҳорат сабоқлари ташкил қилинди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

матбуот хизмати

Saytning oxirgi yangilanishi:
07.12.2019 | 15:26
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169