Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида Қозоғистон билан ҳамкорлик янада кучаяди

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Қозоғистон маданият ва спорт ишлари вазири Аристанбек Мухамедули ва Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди ташриф буюрди.

 

Юртимизга Халқаро бахшичилик санъати фестивалида иштирок этиш учун келган Аристанбек Мухамедули бошчилигидаги делегацияни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев қабул қилди.

 

Учрашувда томонлар жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, нуфузли мусобақаларга спортчиларни тайёрлаш, йирик спорт тадбирларини ўтказиш каби йўналишлардаги алоқаларини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Дўстона руҳда, самимий ўтган тадбирда вазирлар томонларнинг мазкур йўналишлардаги ютуқ ва муаммолар ҳақида суҳбатлашиб, ўзаро тажриба алмашдилар.

 

Хусусан, Дилмурод Набиев Президентимиз томонидан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлаб, айниқса қишки спорт турлари бўйича Қозоғистоннинг илғор тажрибаларини ўрганиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

 

Ўз навбатида Қозоғистон маданият ва спорт ишлари вазири Аристанбек Мухамедули ҳам икки давлат ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлигини, яқинда қуриб фойдаланишга топширилган “Humo Arena” муз саройи ҳам қишки спорт турлари ривожи йўлида қўйилган дадил қадам бўлганини таъкидлаб, бундан буён ҳамкорликда йирик мусобақалар ўтказиш орқали спорт туризмини янада ривожлантиришни таклиф этди.

 

Якунда томонлар ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинлари, мусобақалар ҳамда икки давлат фуқаролари иштирокида йирик спорт тадбирларини мунтазам ташкил этишга келишиб олишди ҳамда бир-бирларига эсдалик совғалари топширишди.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Saytning oxirgi yangilanishi:
15.06.2019 | 23:57
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169