Диққат эълон!

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида ўқувчиларини Аутсорсинг асосида овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан танловга таклиф этамиз.

 

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернат ўқувчиларини беш маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги танлов савдолари ўтказиш орқали Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати (кейинги ўринларда буюртмачи деб юритилади) ўқувчиларини беш маҳал иссиқ овқат билан таъминлашни амалга оширади.

Мазкур танлов савдоларида мулкчилик шаклидан қатъий назар, буюртмачига сифати ва баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда ҳамда ҳар-кунлик талабда кўрсатилган миқдорларда овқат тайёрлаб бериш имконияти ва тажрибасига эга Ўзбекистон Республикаси резеденти бўлган барча корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Танлов савдолари иштирокчисига қўйиладиган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб берадиган, умумовқатланиш соҳасида амалий иш тажрибасига эга юридик шахс бўлиши;

- Шартномани шартларини бажариш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлиши ;

- Фаолиятни бажариш билан боғлиқ бошқа амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини бажариш.

Танлов савдолари ғолибига бериладиган имтиёзлар:

- Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг худудий бошқармалари билан келишилган ҳолда таълим муассасаси ошхонаси (асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебели)ни “ноль” ставкада ижарага олиш;

- Таълим муассасаси ошхонасида озиқ-овқат махсулотлари ва таомларни тайёрлашда ҳамда уларни сақлашда сарфланадиган газ, сув, электр энергияси учун тўловлар алоҳида ўрнатилган ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларига мувофиқ таълим муассасаси билан аутсорсер ўртасида тузилган шартномага кўра лимитлар доирасида таълим муассасаси томонидан қопланиши.

Танлов савдолари ғолибига қўйиладиган талаблар:

- Шартнома тузиш кунида мактаб-интернат омборида мавжуд бўлган маҳсулотларни баланс қийматида, кейинчалик кўрсатилган хизмат учун ҳақ тўлаш пайтида чегириш шарти билан, қабул қилиш;

- Фаолиятини амалга ошириш учун ошхонани қўшимча жихозлар билан бутлаш (эҳтиёж туғилганда);

- Ошпазлик соҳаси бўйича тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган ходимлар билан фаолиятни ташкил қилиш ;

- Таълим муассасаси ошхонасида озиқ-овқат махсулотлари ва таомларни тайёрлашда ҳамда уларни сақлашда сарфланадиган газ, сув, электр энергияси учун алоҳида ҳисоблагичлар ўрнатиш;

- Келгусида мажбуриятларни бажара олмаган тақдирда, таълим муассасига ёзма огохлатириш берилган кундан бошлаб 15 иш куни давомида белгилан шартларда овқатланишни ташкил қилишни кафолатлаш;

Таълим муассасалари ошхоналарида овқатланишни ташкил қилиш:

- Таълим муассасалари ошхоналарида озиқ-овқат махсулотлари ва таомларни тайёрлаш ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат каллорияал нормасидан келиб чиқиб хафталик таомномалар асосида тайёрланади.

- Аутсорсер ишлаб чиқариш фаолиятини олти ўқув кунида беш маҳал овқатлантиришни ва якшанба (байрам кунлари) уч маҳал овқатлантириш асосида ташкил этади. Овкатланиш вақти мактаб интернати томонидан тасдиқланган кун тартибига мувофиқ белгиланади.
 

Танлов савдолари ғолиблари - тузилган шартномага асосан Республика олимпия захиралари мактаб-интернатида овқатланишни тақдим этилган буюртма асосида ташкил этишни таъминлайди. Буюртма қуйидагиларни ўз ичига олади :

- ойлик (ўртача) ва кунлик ўқувчилар сони

- хафталик ва кунлик меню

Танлов савдолари ғолиби (аутсорсер) фаолиятини бахолаш:

- Таълим муассасалари ошхоналарида аутсорсинг фаолияти самарадорлиги ўқувчиларнинг овқатланишга жалб этилиши даражасига ҳамда таълим муассасаси раҳбарияти томонидан ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида ўтказиладиган сўровномалар натижаларига кўра аниқланади.

Танлов савдоларини ўтказиш жараёнлари ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот олиш истагида бўлган танлов савдолари иштирокчилари, эълон нашр қилинган санадан бошлаб (хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 10:00дан 17:00га қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Фозилтепа кўчаси, 38-уй. Тел.:(+998 71) 273-99-24

Бундан ташқари, мазкур танлов савдолари ҳақидаги маълумот Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг www.minsport.uz электрон сайтида ҳамда махсус информацион порталда эълон қилинади.

Танлов таклифлари 2019 йил 15 январь куни соат 11-00 да Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги биносида кўриб чикилади.

Танловда иштирок этиш юзасидан таклифлар 2019 йил 10 январь куни соат 18-00га қадар қабул қилинади.

Тендер ҳужжатларини юклаб олиш

аутсорсинг.rar

Saytning oxirgi yangilanishi:
08.08.2020 | 14:53
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169