Ўзбекистон илк маротаба Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида иштирок этмоқда

 

Жорий йилнинг 1-9 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикаси Чолпон-Ата шаҳрида Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинлари бўлиб ўтади.

Бугун “Тошкент” халқаро аэропортидан Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев раҳбарлигидаги Ўзбекистон спорт делегацияси Қирғизистонга жўнаб кетди.

2018 йил 1 - 9 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикаси Чолпон-Ата шаҳрида Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси спортчилари иштирок этади.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими 2 сентябрь куни, ёпилиш маросими 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон спорт делегацияси жами 76 кишидан иборат, шундан 13 та (кураш, самбо, гуштини милли камарбанди (Тожикистон кураши), қозоқ кураши бўйича, пахлавани (Эрон кураши), гюлеш (Азарбайжон кураши), аширтмалы аба гюлеши (Туркия кураши), алиш кураши (Қирғизистон кураши), гореш (Туркманистон кураши), мангол бох (Мўғилистон кураши), қирғиз кураши, армрестлинг, лочин ови ва тайганлар югуриши бўйича) спорт туридан 54 нафар спортчи, 15 нафар тренер ва 7 нафар менежер, мутахассис, ишчи гуруҳи аъзолари ва раҳбари иштирок этадилар.

МАЪЛУМОТ УЧУН:

2 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:00да Чолпон-Ата шаҳридаги “Ипподром” стадионида 80 та давлат спорт делегациялари 2000 нафар иштирокчилар иштирокида III Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ўйинларда 50 та спорт тури бўйича 500 дан ортиқ комплект медаллар жамланмаси ўйналади. Ўзбекистон спорт делегацияси 13 та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи иштирок этади.

Ушбу ўйинларда Ўзбекистон спорт делегацияси илк бор иштирок этмокда.

Мазкур ўйинларни ўтказишдан асосий мақсад миллий спорт турларини асраш, халқлар ўртасида дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашдир.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

 

 

Saytning oxirgi yangilanishi:
17.01.2021 | 20:32
Onlayn maslahatchi
Давлат тили масаласи бўйича маслаҳатчига мурожаат

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169