Осиё ўйинлари: Сўнгги кунда ҳам таэквондодан медаль оламиз

Осиё ўйинларининг бугунги кун беллашувлари терма жамоамиз учун юқори кайфиятда давом этмоқда. Бугун вакилларимиз таэквондо беллашувларини ҳам медаль билан якунлайдиган бўлдик. 

Аёллар ўртасида -49 килограммгача бўлган вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз Мадина Маннопова ярим финал йўланмасини қўлга киритди. Вакиламиз илк босқичда Гонг Конг, кейинги даврада Ливан терма жамоаси вакилларини мағлуб этиб, финал учун жанг қиладиган бўлди. Ушбу спорт тури қоидаларига кўра, ярим финалда мағлуб бўлган спортчи бронза медалига сазовор бўлади. Шундай экан, бизда камида бронза медали бор. 

Умид қиламизки, вакиларимиз мусобақани чемпионлик билан якунлайди. Унинг финал остонасидаги рақиби япониялик Мию Ямада бўлади. Афсуски, -68 килограмм вазн тоифасида жанг қилган Ҳожиакбар Зокиров чорак финал учун кечган баҳсда эронлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. 

Saytning oxirgi yangilanishi:
20.07.2019 | 18:54
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169