Қиличбозларимиз Иорданиядаги мусобақада бир йўналишда учта медалга эгалик қилишди

Иорданиянинг Амман шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё кадет цикли доирасидаги навбатдаги мусобақа бўлиб ўтди. Бу сафарги мусобақада қитъамизнинг тўртта мамлакатидан 24 нафар спортчи иштирок этди. Унда ўзбекистонлик ёш қиличбозлар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.

Қувонарлиси, сабля бўйича беллашувларда иштирок этган тўрт нафар спортчимизнинг уч нафари совриндорлар қаторидан жой олди.

Чорак финал доирасида кечган баҳсларда Шерзод Мамутов БАА вакилини, Жалолиддин Душамбоев қувайтлик рақибини, Бобур Расулов иорданиялик спортчини мағлубиятга учратишди. Ярим финалдаги «ўзбек дербиси»да Жалолиддин Душамбоев Шерзод Мамутовни мағлубиятга учратиб финалга йўл олди. Бобур Расулов эса қувайтлик Муҳаммад Алфадҳлига имкониятни бой берди. Олтин медаль учун кечган баҳсда Қувайт терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Алфадҳли Жалолиддин Душамбоевни мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Иорданиядаги Осиё кадет цикли мусобақасида Жалолиддин Душамбоев кумуш, Шерзод Мамутов ва Бобур Расуловлар бронза медалини қўлга киритдилар.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилган Осиё кадет цикли баҳсларида спортчиларимиз Пазил Генжабаев олтин, Шерзод Мамутов эса кумуш медалга сазовор бўлганди.

Qаndаy sport turlаri bilаn shug'ullаnmoqchisiz? (3)
2018 yil - faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili

2017-2021 yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishlari bo‘yicha HARAKATLAR STRATEGIYASI

Saytning oxirgi yangilanishi:
20.11.2018 | 18:50

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169