От спорти. Оқил Собиржонов Россиядаги Гран-Прида бронза медалига сазовор бўлди

От спортининг конкур йўналиши бўйича «Россия от спорти федерацияси Кубоги» чавандозларимизга яна бир медални тақдим этди. Мусобақада иштирок этиш учун Голландиядаги ўқув-машғулот йиғинларидан етиб келган Оқил Собиржонов Гран-Прида 3-ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақада Россия, Ўзбекистон, Белорусь, Қозоғистон ва яна бошқа бир қатор мамлакатлардан чавандозлар иштирок этишди. Оқил Собиржонов беллашувларда барча тўсиқларидан хатоларсиз ўтди ва терма жамоамиз ҳисобига медаль қўшиб қўя олди.

Эслатиб ўтамиз, Оқил Собиржонов конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа аъзолари билан Голландияда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиб, жаҳоннинг кўзга кўринган мутахасисларидан конкур сир-асрорларини ўрганаётган эди. У ерда терма жамоамиз аъзолари яна бир неча кундан сўнг Жакартада старт оладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда.

Ўқув-машғулот йиғинлари доирасида бир қатор нуфузли мусобақалар ўтказилиши ва уларда чавандозларимиз иштирок этиши режалаштирилган. Оқил Собиржоновнинг Гран-придаги ютуғи яқинлашиб келаётган Осиё ўйинлари олдидан чавандозларимиз кайфиятига ва рухий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши қувонарли ҳол, албатта.

Saytning oxirgi yangilanishi:
09.08.2020 | 12:12
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:
  • "Yagona telefon" raqami:
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, Abdulla Qodiriy 2-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon:
  • Faks:
  • Mo'ljal: Oloy bozori
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169