1993-06-24
- Gold:
2016 йилги Рио-де-Жанейро олимпиадасида бокс бўйича мусобақанинг -49 кг вазн тоифасида олтин медаль соҳиби. Икки марта Осиё чемпиони. Жаҳон чемпионати кумуш медали эгаси.
1993 йил 24 июнь куни Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида туғилган.
2011 йили ёшлар ўртасида, 2012 йилдан бошлаб узлуксиз равишда катталар ўртасида Ўзбекистон чемпиони.
Кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби. 2013 йили Россиянинг Қозон шаҳри мезбонлик қилган Бутунжаҳон ёзги универсиадасида олтин медаль билан тақдирланган.
2015 йили Андижон давлат университетини тамомлаган.
2015 ва 2017 йилларда Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлган.
Рио-де-Жанейро ўйинларига йўлланмани Хитойда ўтказилган Осиё-Океания саралаш турниридаги ғалаба эвазига қўлга киритган.
Олимпиада финал баҳсида колумбиялик Юберхен Мартинесни ишончли тарзда енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. Олимпия ўйинлари бокс мусобақасининг энг маҳоратли иштирокчисига топшириладиган Вэл Баркер кубогига лойиқ топилган.
Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси томонидан 2016 йил якунларига кўра дунёнинг энг кучли боксчиси сифатида эътироф этилган. Шунингдек, “Олтин Мангуст” халқаро мукофотига соҳибига айланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги энг яхши спортчиси номига сазовор бўлган.
2017 йилги жаҳон чемпионатида ажойиб бокс намойиш қилиб, финалда кубалик амалдаги жаҳон чемпионидан устун келган. Лекин ҳакамлар очколар бўйича ғалабани рақибига беришга қарор қилишгани туфайли кумуш медаль билан қаноатланишга мажбур бўлган.
Ҳасанбой Дўсматов “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотланган.
2017-2021 yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishlari bo‘yicha HARAKATLAR STRATEGIYASI